Кеча, 19 ноябрь куни соат 07:30ларда Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмасида 7 нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Келтирилишича, улар бўлинма биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.