Бош прокуратура Хатирчидаги хонадонга Департамент ходимлари нега тунда “босқинчилик” қилганига ойдинлик киритди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 11:29
Теглар: Департамент, Каримберди Тўрамурод, Хатирчи
Бош прокуратура Хатирчидаги хонадонга Департамент ходимлари нега тунда “босқинчилик” қилганига ойдинлик киритди

Каримберди Тўрамурод “Faсebook” тармоғидаги саҳифасида “Хатирчи туманида фуқаро О.Холманов хонадонига Департаментнинг Навоий вилояти бўлими “довюрак жангчилари” девордан ошиб тушиб, “Босқинчилик” қилишди”, деган хабарни эълон қилган. Мазкур “пост”га нисбатан Бош прокуратура томонидан Раддия берилди.

Келтирилишича, К.Тўрамурод ҳолатни тўлиқ ва холисона ўрганмасдан мақолани эълон қилган бўлиб, унда келтириб ўтилган қатор ҳолатлар ҳақиқатга умуман тўғри келмайди. 

Жумладан, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармасидан олинган тезкор маълумотларга асосан, Хатирчи туман ИИБ билан ҳамкорликда яширин цехлар фаолиятига барҳам бериш ҳамда гумонланувчи шахслар қўлбола жувозни фақат тунги вақтларда ишлатишаётганлиги ҳақидаги маълумотни текшириш мақсадидаЎзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонун талабларига амал қилган холда 2019 йил 14 ноябрь куни соат 3-55 да Хатирчи тумани, “Янгирабод” МФЙда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбирда фуқаро О.Холмановнинг хонадони ёки мақолада таъкидланганидек, унинг қизи ухлаб ётган хона эмас, балки унинг укаси С.Холмановнинг мойжувоз ишлатиб турган уй ертўласи кўздан кечирилган.

Кўздан кечириш жараёнида ака-ука Холмановлар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар Ш.Қ. ва Л.Э.ларни ишчи сифатида ҳақ эвазига ёллаб, уй ертўласида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда инсон ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган чигитдан олинадиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланган.

Тадбир якунида Холмановларнинг яширин цехидан қўлбола усулда тайёрланган 1 дона мойжувоз ускунаси, маълум миқдорда чигит, чигитдан олинган кунжара ва сотиш учун тайёрланган жувоз ёғи ашёвий далил сифатида олинган.

Тезкор тадбир жараёни қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ видео тасвирга олинган.

Шу ўринда, фуқаро С.Холмановнинг шахсига ҳам қисқача тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. У муқаддам ҳам икки маротаба Жиноят кодексининг 1862-моддаси (“Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш”) билан айбли деб топилган (12.01.2016 йилдаги суд ҳукми билан 1 йил 6 ой ва 24.01.2019 йилдаги суд хукми билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган). Аммоқилмишларидан тегишли хулоса чиқармай, тузалиш йўлига ўтмасдан ушбу ижтимоий хавфли қилмишга қайта қўл урган. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1862-моддаси 
2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Холмановларнинг яширин цехида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар лаборатория текширувидан ўтказилганда, жувоз ёғи инсон саломатлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги, истеъмол оқибатида ичак тизими касалликлари, жигарни токсик заҳарлаши ва турли онкологик касалликларни пайдо қилиши мумкинлиги ҳақида хулоса тақдим этилган. 

Қайд қилинган мақолада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг қонун доирасида амалга ошираётган ишини қонунчиликни билиб-билмай, бир томонлама ёритиш орқали ходимларни асоссиз “босқинчилик”да айблаши, кенг омма орасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқаришига сабаб бўлмоқда. 

Хулоса қилиб, К.Тўрамурод томонидан эълон қилинган мақолаларни фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиш, фаол фуқаролик позициясини намойиш қилишни салбий тарзда баҳолаш, қолаверса мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликка муросасизлик муҳитини шакллантириш, шахс ва жамиятни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларини кенг жамоатчилик ўртасида нотўғри талқин қилиш ҳамда уларни обрўсизлантириш орқали уларнинг қонуний фаолиятига нисбатан нафрат уйғотишга қаратилган очиқ ҳаракат деб баҳолаш ўринли.

Шунингдек:

“Шу ўринда ҳақли савол туғилади К.Тўрамурод коррупцион ва иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи иқтисодиёт асосларига қарши қаратилган жиноятлар устида ушланган ва суд ҳукми билан айбли деб топилган шахсларни қўллаб-қувватлаши остида бирор бир манфаат яширилмаганлигига кафолат борми?!

Сўз эркинлиги ниқоби остида бу каби иғво ва адолатсиз шарҳларга қарамай Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари мамлакат ижтимоий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ўз вазифасига масъулият билан ёндашиб, фаолиятини янада жадаллаштиради деб ишонтирамиз”, — дейилади расмий раддияда.

Шарҳлар

Олмалиқда бўлим бошлиғи 2000 АҚШ доллари билан ушланди

18.03.2024, 12:17

Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар...
Бухорода ҳокимликнинг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари тадбиркорни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди

06.09.2022, 11:37

Қоровулбозор туманида тадбиркорни қарздор қилиб қўйган гуруҳ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. Маълум қилинишича, Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг...
Фарғонада фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

22.01.2022, 18:54

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўтказди.Тадбир давомида фуқаро Ж.А. Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетида таълим олаётган...
Чирчиқда пиротехника сотувчилари қўлга олинди

20.12.2021, 23:07

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чирчиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилди.Маълум бўлишича, мазкур тезкор тадбирда, фуқаролар Э.Ж. ва бошқалар олдинлан тил бириктириб, харидор Ш.га 2...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1