АсосийJamiyat

Халқ банки ва “Микрокредитбанк” Қашқадарё филиали раҳбарларини ўзгартирди

'Халқ банки ва “Микрокредитбанк” Қашқадарё филиали раҳбарларини ўзгартирди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятидаги 2 та банк раҳбари алмашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди. 

Унга кўра, акциядорлик тижорат Халқ банкининг вилоят филиали раҳбари ва “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Қашқадарё вилояти минтақавий филиали раҳбариятида ўзгариш бор. 

Маълум бўлишича, "Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Қашқадарё вилояти минтақавий филиалига Якубов Жамшид Рахматуллаевич, Халқ банки вилоят филиалига эса Хасанов Сардор Хазратқулович раҳбар этиб тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, айни кунда вилоятда 16 та тижорат банки фаолият юритади.

Зоир Мирзаевнинг Деҳқонободга ташрифи чоғида ҳар бир банк раҳбариятига туман аҳли учун наф келтирувчи бирор бир лойиҳани амалга ошириш топшириғи берилганди. "Ўзсаноатқурилишбанк" раҳбарияти тумандаги боғчаларга артезан қудуқ қазиб, ичимлик суви чиқариш лойиҳаси учун кредит маблағ ажратиш масъулиятини зиммасига олганди.

Бошқа янгиликлар