1

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 14:21
Теглар: Актриса, Гавҳар Шарипова
Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.

2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20 ларда, А-380 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлининг 140 км.да Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 1990 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувида бўлган “Isuzi”да йўловчи сифатида кетаётган актриса Гавҳар Шариповага шилқимлик қилинган. 

Давлат рақами 75 G 020 НА бўлган юк автомобили соатига 140 км тезликда ҳаракатланиб келаётган пайтда ҳайдовчи Ш.Ф. бир қўлида автомобилини бошқариб туриб, ўнг қули билан автомобил салонида йўловчи сифатида кетаётган актрисанинг елка ва қўлларидан ушлаб шилқимлик қилган.

Оқибатда Гавҳар Шариповаавтомобил эшигини очиб ушлаб кетаётганлигини кўра туриб, ҳайдовчи ҳаракатланишда давом этган ва амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 77-банди 3-қисмида кўрсатилган “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай оладиган хавф юзага келса, транспорт воситасини тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтирмасдан” йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини тўхтатиш чораларини кўрмасдан йўлида давом этган. 

Натижада Г.Шарипова автомобил кабинасидан тушиб кетиб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан шикасти олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан 2019 йил 18 ноябрь куни жиноят иш қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ф.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ айрим манбаларда автомобиль ҳайдовчиси актрисага шилқимлик қилгани тахмин қилинган эди.


 

Шарҳлар

Ўзбекистон маданият вазири: "Гавҳар Шарипова руҳан носоғлом эди"

27.11.2019, 20:10

 Хабарингиз бор, 18 ноябрь куни Актриса Гавҳар Шарипова Қашқадарёдаги ЙТҲ да вафот этган эди. Унинг ўлими билан боғлиқ барча маълумотлар тегишли давлат органлари томонидан ўрганилиб, маълум...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)

21.09.2017, 15:12

Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1