1

Блаттер: Жаҳон чемпионати мезбонлари ўзгармайди

СПОРТ 20.01.2015, 19:37
Блаттер: Жаҳон чемпионати мезбонлари ўзгармайди
ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларининг мезбони ўзгармаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда sports.uz хабар қилади.  
– Сиз халқаро тақвимни ўзгартирмоқчимисиз? Бу осон иш эмас! 2014 йил декабрида ўтган Марокашдаги ФИФАнинг сўнгги ижроқўмида биз мусобақалар Россия ва Қатарда ўтишини қатъий белгиладик. 
Бу мамлакатлардаги мундиалларнинг қайси саналарда ўтиши эса март ойининг учинчи ҳафтасида аниқ бўлади. Биз Россиядаги чемпионатнинг илгари белгиланганидек 12 та шаҳарда ва стадионлар сони қисқартирилмасдан ўтказилиши тарафдоримиз, — дейди Блаттер.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1