АсосийJamiyat

Сирдарё туман ҳокими номидан сохта қарор чиқарилди

'Сирдарё туман ҳокими номидан сохта қарор чиқарилди'ning rasmi

Сирдарёда туман ҳокими номидан қалбаки қарор чиқариб берган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро И.Т.туман ҳокимиятида ишловчи танишлари орқали, тумандаги Янги ҳаёт мавзеси ҳудудидан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқаролар С.Б.дан 6,8 млн. сўм, М.С.дан 18,5 млн. сўм, Ф.Р.дан дастлаб 15 млн. сўм кейинчалик 5 млн. сўм пул маблағларини олган.

Ушбу пул маблағлари ҳисобидан 1000 АҚШ долларини 2018 йилнинг декабрь ойида Сирдарё тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси С.Х.га берган. С.Х. эса уй-жой қуриш учун ер майдонига туман ҳокимининг номидан қалбаки қарорларни чиқариб, И.Т. орқали фуқароларга берган.

Бироқ, И.Т.нинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳақидаги мурожаати юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, С.Х. билан учрашиб, унга берган қарорлари сохта эканлигини, фуқаролар пулларини талаб қилаётганлигини айтиб, ундан муқаддам берган 1000 АҚШ долларидан 
500 АҚШ долларини қайтариб олган вақтида С.Х. ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси С.Х. ва фуқаро И.Т.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал бош вазир Абдулла Орипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзосини сохталашатриб миллионлаб пул ишлаганлар ҳақида хабар берган эдик

Бошқа янгиликлар