АсосийDunyo

Рассом гугурт чўплари ёрдамида санъат асари яратди

'Рассом гугурт чўплари ёрдамида санъат асари яратди'ning rasmi

Украиналик рассом Богдан Сенчуков Гиннес рекордлари китобига кириш учун дастлабги қадамларни қўйди: дунёдаги энг йирик мусиқа асбобларини гугурт таёқчалари ёрдамида ясади.

Аллақачон унинг ижодига мансуб иккита гитара, аккордеон, скрипка ва барабан бир гуруҳ мусиқачилар томонидан бетакрор, дея таърифланмоқда

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Сенчуковнинг турли макетларни ясашга, умуман санъатга бўлган қизиқиши мактаб даврлариданоқ бошланган ва шу вақтдан бошлаб у қўлда тайёрланган буюмларни, шу жумладан World of tanks компютер ўйини ва Эйфел минорасининг миниатюрасини яратган

«Мен чолғу асбобларидан мусиқа овози таралганда нимани ҳис қилишимни сўзларда ифодалаб беролмайман. Шу оддий асбоблардан шу қадар нафис куйнинг ижро этилаётгани одамни ҳайратга солади», дейди рассом.

Маълумки, замонавий чолғу асбобларининг аксарияти қайин ёки акация дарахтидан тайёрланади.Сенчуковнинг асбоблари эса улардан кескин фарқ қилади: рассом бу борада буткул ноодатий усулларга мурожаат қилишни хуш кўради.

Бошқа янгиликлар