Жанубий Корея қиш мавсумида ҳавога чиқадиган чиқинди миқдори юқори бўлган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайди. Бундан ташқари, экологияга зарари кўп бўлган автоулов эгалари автотураргоҳ учун кўпроқ пул тўлаши лозим бўлади, дея хабар берди Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигига таяниб regnum.ru.
Бундай чора-тадбирлар атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш зарурати билан боғлиқ. Чекловлар бешинчи экологик гуруҳга кирувчи автоуловларга нисбатан қўлланилади – бундай автомобиллар Сеул марказидан эрталаб соат 6.00 дан кечқурун 21.00 гача кириши тақиқланади; тақиқни бузган ҳолда 200 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади. Улар учун автотураргоҳлар тўловлари ҳам 50 фоизга оширилади.
Шуниси эътиборга лойиқки, мерия расмийларга давлат автомобилларини ҳар икки кунда бир марта ишлатишга рухсат берилди ва ҳукумат амалдорларни автобус ва метродан фойдаланишга чақирди.






