АсосийJamiyat

Ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади

'Ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади'ning rasmi

Бугун Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида Ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Қарор билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, Ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасидаОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади.

Ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади.

Ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда харажатлардан устун келганда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Мазкур тартиб 2020 йил 1 январдан кучга киради. 

    Бошқа янгиликлар