Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати директори томонидан телевизор сотиб олишлари учун ота оналардан 80 минг сўмдан пул йиғилаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Бу хабарларга Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати аниылик киритди...
Ижтимоий тармоқда тарқатилган маълумот вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида Кузатув кенгашининг ташаббуси билан навбатдаги ота-оналар йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда мактаб-интернати директори Ў.Рахматуллаев, директор ўринбосарлари, 18 нафар фан ўқитувчилари ва 132 нафар ота- оналар иштирок этишган.
Кун тартибида 2019-2020 ўқув йили 1-чорак якуни ва вояга етмаганларнинг таълим тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш масалалари кўрилган.
Йиғилиш якунида музокара учун ота-оналар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мактаб-интернатида ўқувчиларга дарс ўтиш жараёнида замонавий фан техникалардан фойдаланган ҳолда олиб борилса, натижалар бунданда яхши бўлишини, бунинг учун эса синф хоналарига телевизор қўйиш таклифи билдирилган. Ҳозирги кунгача мактаб ҳисоб рақамига ота-оналар томонидан ихтиёрий равишда ҳомийлик ёрдами сифатида маблағ ўтказилиб келинганлиги ва шу бўйича таклифни амалга ошириш лозимлиги таъкидланган.
Йиғилиш якунида ота-оналар томонидан берилган ҳомийлик ёрдамлари синф ота-оналар қўмиталари томонидан амалга оширилиши ва назорати мактаб-интернати Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган.
Ўрганиш давомида мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналардан тушган ҳомийлик маблағларига аралашилмаганлиги, синф хоналарига телевизор қўйиш таклифи мактаб директори томонидан эмас, балки ота-оналар томонидан билдирилганлиги ва директор томонидан телевизор олиш учун ота-оналардан пул йиғимларини амалга ошириш бўйича ҳеч қандай топшириқ бўлмаганлиги аниқланди.
24.11.2019 10:30
Мактаб директори синфга телевизор олиш учун ота оналардан 80 минг сўмдан пул йиғдими?






