Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қўқон шаҳридаги автомобиллар тураргоҳида содир бўлган воқеа бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот берди.
Унга кўра, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг берган маълумотига кўра ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари натижасида Қўқон шаҳар, Фаробий кўчасида жойлашган “Қўқон савдо комплекси” МЧЖ ёнидаги жойдан “Улуғбек Мега Транс” МЧЖ раҳбари ҳеч қандай ҳужжатларсиз, йўналишсиз такси автомашиналари учун рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида фойдаланиб келгани аниқланди.
Йўловчиларни ҳақорат қилган фуқарога Қўқон шаҳар Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183- моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фуқаронинг рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида жойдан фойдаланганлиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қўқон шаҳар бўлими томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ижтимоий тармоқларда “Ноқонуний гуруҳ таксичилардан “доля” ундирмоқда. Улардан бири онаси тенги бўлган кекса аёлни сўкиб ташлади. Расмийларнинг хабари йўқ” деб номли сарлавҳа остида жойлаштирилган ҳолатлар бўйича Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берган эди.