Жорий йил 24 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Андижон вилоятига сафар қилишди. Ташрифдан кўзланган мақсад вилоятда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашиш, муаммо ва таклифларни тинглаш, ўз навбатида, амалга оширилган ишларни кўздан кечириш ҳисобланади.
Андижон вилояти вакиллиги биносида вилоят имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Мирзамақсуд Алимов Андижон вилояти бош имом-хатиби этиб тайинланди.
Ўз навбатида, вилоят бош имом-хатиби М.Алимов сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Ўзига топширилган масъулиятли вазифани сидқидилдан бажаришини айтиб ўтди.
01.05.2024, 15:06
Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...10.08.2023, 20:43
Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...01.02.2023, 09:59
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...21.12.2022, 09:11
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...