Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида Жанубий Корея терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг асосий қисмида ҳисоб очилмади. Шунинг учун ҳам 15 дақиқадан икки қўшимча таймлар ўтказилди.
Қўшимча таймнинг 109 дақиқасида Жанубий Корея терма жамоаси дарвозамизга тўп киритди. Жарима майдонимиздаги пала-партишликдан унумли фойдаланган Сон Хён Мин ҳисобни очди. Шунингдек, 109 дақиқада корейслар иккинчи голни ҳам уришди. Иккинчи гол муаллифи ҳам Сон Хён Мин бўлди.
Шу тариқа терма жамоамиз Осиё кубоги мусобақаларини тарк этди, кореяликлар эса ўйинларни давом эттиради.





