2019 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида иккита давлат мактабгача таълим ташкилотининг (кейинги ўринларда -МТТ) очилиш маросими бўлиб ўтди. Умумий ҳажми 370 нафар болани тарбиялашга мўлжалланган ушбу МТТнинг очилиш маросимида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин иштирок этди.
Сергели туманида қурилган янги мактабгача таълим муассасалари турар жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган.
“Сирғали тумани қурилиш зичлиги ва ёш оилаларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Мактабгача таълим вазирлиги мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда аҳолини зарур ижтимоий инфратузилма билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Биз янги объектларни қурмоқдамиз ва мавжудларининг имкониятларини оширмоқдамиз. Янги МТТ турар жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, у ота-оналар ва болалар учун қулайдир. Ҳаммаси бўлиб иккита мактабгача таълим муассасасида 7 та кунлик гуруҳлар ва 4 та қисқа муддатли гуруҳлар икки сменада фаолият юритади”, - дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Озиқ-овқат маҳсулотлари икки хил тарзда ташкил қилинади:
- аутсорс тарзида жалб қилинувчи фирмаларга мтт ҳудудида овқат таёйрлаш учун уларга ошхоналар, жиҳозлар ва бошқа ускуналардан фойдаланиш имкониятини бериш;
- кейтеринг, яъни тайёр овқатни МТТга етказиб бериш.
Шунингдек, иккита мактабгача таълим муассасасининг очилиши педагог ва ёрдамчи ходимлар учун қўшимча 41та иш ўрнини яратади. Иккала МТТ ҳам 2019 йил декабрь ойида ишга тушади.






