АсосийJamiyat

“JV MAN AUTO-UZBEKISTAN” “Тошшаҳартрансхизмат”га янги шаҳарлараро автобуслар тақдим қилди

'“JV MAN AUTO-UZBEKISTAN” “Тошшаҳартрансхизмат”га янги шаҳарлараро автобуслар тақдим қилди'ning rasmi

«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» компанияси “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга янги MAN RR3 шаҳарлараро автобусларининг бир партиясини тақдим этди. 18 дона автобус бугун компаниянинг Самарқанд вилоятидаги Сервис ва дилерлик марказидан йўлга чиқди.

Янги MAN RR3 автобуси Ўзбекистон Республикасида шаҳарлараро йўловчи ташишга мўлжалланган. MAN RR3 максимум қулайлик, юқори хавфсизлик ва намунавий экологик тозаликни таклиф этади. Енгил алюмин кузов йўл қопламасига юкламани камайтириб, ундан фойдаланиш муддатини узайтириш имконини беради.

Бундан ташқари, автобус ўзининг қудратли двигатели ва динамик хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Юқори унумдор, шу билан бирга тежамкор двигателлар ва оптимал суратда танланган узатмалар қутиси мутлақо ишончли ишлайди – бу қисқа масофаларда ҳам, узоқ рейсларда ҳам намоён бўлади. Ўриндиқларнинг қулай жойлашуви 47 нафаргача йўловчини ташиш учун етарлича маконни таъминлайди.

MAN компанияси Самарқанд вилоятидаги ишлаб чиқариш мақдончаларида 2018 йилдан бошлаб шаҳарлараро ва сайёҳлик автобусларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100дан зиёд дона мана шундай автобусларни чиқариш имконини беради.

MAN шаҳарлараро ва сайёҳлик автобусларини ишлаб чиқариш шаҳарлар ва мамлакатлар ўртасида аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга кўмак беради, шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташиш ҳажмини оширади, шунингдек туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

    Бошқа янгиликлар