1

Мусулмонлар идораси телеграмдаги пуллик ўйинларнинг гуноҳ эканлигидан огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 26.11.2019, 12:25
Теглар: Мусулмонлар идораси, телеграм
Мусулмонлар идораси телеграмдаги пуллик ўйинларнинг гуноҳ эканлигидан огоҳлантирди

 

Ҳозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни ҳам олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилинмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади. Бу ҳақда muslim.uz'да айтилмоқда.

Динимизда қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабира дейилган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Бақара сураси, 219-оятида қиморни қаттиқ қоралаб, шундай марҳамат қилган:

يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِن نَّفْعِهِمَا وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ كَذَلِكَ يُبيِّنُ اللّهُ لَكُمُ الآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ

“Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен:«Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз”.

(Оятдаги «хамр» сўзини ичкилик, ароқ ёки вино деб таржима қилмадик. Чунки «хамр» сўзи умумий бўлиб, истеъмол қилган кишининг ақлини тўсувчи, яъни, бир оз бўлса-да таъсир ўтказувчи барча нарсага айтилади. Бунинг ичига наша, қорадори, кўкнори ва бошқалар ҳам киради.Дунёда адолат ўрнатиш, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бўлиш вазифаси юклатилган шахс ароқхўр ёки қиморбоз ва молини ноўрин сарфлайдиган бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ. Ҳолбуки, хамр ичиш, қимор ўйнаш ва ноўрин нафақа қилиш ҳоллари жоҳилият вақтида кишилар ҳаётига сингиб кетган эди. Хамрсиз ҳаётни тасаввур қила олмас эдилар.)

         Аллоҳ таоло ушбу оятда хамр ичиш ва қимор ўйнашни «катта гуноҳ» деган.

Аллоҳ таоло Моида сурасининг 90-оятида шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз”

Оламлар Робби бу оятда қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши» деб марҳамат қилган. Айнан шу оятда хамр ичиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз соҳибига «Кел, сен билан қимор ўйнайман», деса, садақа қилсин», - дедилар».

Қимор шу қадар жирканч иш эканки, киши ҳали ўйнамаган бўлса ҳам, ўйнашни таклиф қилиши биланоқ гуноҳкор бўлиб қолар экан. Шу боис унинг каффоротига ўйнамоқчи бўлган пулини садақа қилиб юбориш керак экан.

Динимизда инсонлар ҳалол меҳнат қилиб пул топишга буюрилган. Бировни алдаб, хиёнат қилиб, муттаҳамлик йўли билан унинг мулкига эга бўлиб олиш ҳаромдир. Қимор эса айнан шундай йўл билан пул топишдир.

Қиморда ютқазган тараф ютган тарафни ҳеч қачон яхши кўрмайди. Ўртада адоват, нафрат, жанжал пайдо бўлади. Ютқазган тараф имкон топилди дегунча ютган тарафдан пулларини қайтариб олишга, бунинг учун ҳатто ўша ютган кимсани ўлдиришгача бориб етади. Хуллас, қимор сабабли инсонлар ўртасида душманлик, бир-бирини ёмон кўриш ва ҳатто қотиллик юзага келади. Мана шуларнинг ўзиёқ қиморнинг жамиятга соладиган хавфи, келтирадиган зарарлари нечоғли аянчли эканини кўрсатади.

Одамларда меҳнат қилмай, қийналмай, осон ва тез пул топишга бўлган истак уларни мана шундай жирканч иш — қимор ўйнашга, қиморга йўналтирилган каналларга аъзо бўлишга ундайди.

Қимор ўйновчи кимса бориб-бориб ҳамма нарсасидан жудо бўлади. Оиласининг пароканда, фарзандларнинг уйсиз қолишига, уларнинг луқмаси бузилишига сабаб бўлади.

Кимда ким қимор ўйнаб, пул ютиб олган бўлса, ўша ютган пулни дарҳол эгасига қайтариб бериши керак. Агар эгаси ўлиб қолган бўлса, унинг меросхўрларига беради. Бордию меросхўрларни ҳам топа олмаса, эгасининг номидан бирорта фақирга беради.

Азизлар, ҳалол меҳнат қилиб пул топишга, фарзандларимизга ҳалол луқма едиришга, оилада ибратли ота бўлишга ҳаракат қилайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Шарҳлар

Андижонлик 22 ёшли йигит самарқандлик фуқаронинг телеграм аккаунтини ўзлаштириб, уни "шарманда" қилиш билан қўрқитиб, пул талаб қилди (видео)

29.11.2022, 18:20

Ўзгани қўрқитиш орқали пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Самарқанд туманида яшовчи 1997 йилда туғилган...
Умра зиёратчилари энди рўйхатга ёзилиш учун 14 кун кутишмайдими? Диний идора маълумот берди

27.10.2021, 22:07

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлган мусулмонлар 14 кун кутишига доир талаб бекор қилинди, деган мазмундаги хабар тарқатилди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси тарқалган...
"Барча китоблар қайтариб олинади" – Мусулмонлар идораси “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобидаги хатоликлар бўйича баёнот берди

14.07.2021, 15:35

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари...
Ўзбекистонда катта магистрал йўллар бўйида масжидлар қурилади (фото)

30.05.2021, 15:04

Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими хабар берди. Маълум қилинишича, “Тошкент–Термиз” – М-39 автомагистрал йўлининг Жиззах вилояти Пахтакор...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1