АсосийJamiyat

Қишнинг изғиринида уйсиз қолган одамни кўрсангиз 102 хабар беринг. Бошпана билан таъминланди

'Қишнинг изғиринида уйсиз қолган одамни кўрсангиз 102 хабар беринг. Бошпана билан таъминланди'ning rasmi

 23-ноябрь куни тахминан соат 20:30 да Миробод тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан Кутумов Б. муайян яшаш жойига эга бўлмаган, “Фурқат” маҳалласи А.Фитрат кўчасида (5-сон туғруқхона ёнида) оёғи гипсланган, совуқдан целлофан ёрдамида тўсинишга уринаётган кишини кўриб қолади. У 38 ёшли Шерзод Б. эканлиги маълум бўлди. Капитан унга иссиқ жойда тунаш мумкинлигини айтди, у рози бўлгач, уни хизмат автомобилида Панель массиви, Чашма кўчаси (Баратхўжа), 3-уйда манзили бўйича жойлашган Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига етиб келишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда

Бугунги кунда у ерда юздан ортиқ инсонлар қарор топишган, уларда совуқ кунларни қулайроқ шароитда ўтказиш, ихтиёр бўлса ёрдамдан фойдаланиш ва ҳаётларини яхши томонга ўзгартириш имконияти мавжуд.       

Тошкент шаҳар ИИББ 2018 йилнинг бошидаёқ Реабилиатация маркази уйсиз қолганларни бошпана, тоза кийим ва овқат билан таъминлай бошлади. Ҳарорат пасайган сари, муайян яшаш жойига эга бўлмаган инсонлар учун ҳолат қийинлашади.бундай бошпанасиз фуқаролар учун марказда ҳужжатларни тиклашда, ишга жойлашишда, янги ҳаёт сари илк қадамлар қўйишда ҳам кўмак беришади. 

Пойтахтнинг лоқайд бўлмаган аҳолиси бу ишда катта ёрдам кўрсатишмоқда: Марказга келиб жойлашаётган инсонларга озиқ-овқат ва тоза қалин кийимлар, гигиена воситалари ва бошқа маиший жиҳозлар керак. Шунинг учун ИИББ ходимлари ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган меҳмонлардан миннатдордир. 

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтахликлардан қиш кечаларини кўчада ўтказаётган инсонларни кўрганида, 102 рақами орқали хабар қилишларини сўромоқда.

    Бошқа янгиликлар