Андижон вилоятида аёл кишининг бўғиб ўлдирилгани ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, кеча, 2019 йил 25 ноябрь куни 1985 йилда туғилган Р.М. Пахтаобод тумани Шовруқ маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи 1992 йилда туғилган И.М.нинг яшаш хонадонига келади.
Рашк туфайли келиб чиққан жанжал оқибатида уни қўллари билан бўғиб қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан шу куни Р.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда у ушланган.






