1

МИБ 10 ойда қандай натижа кўрсатди?

ЖАМИЯТ 26.11.2019, 18:15
Теглар: МИБ, 10 ойлик
МИБ 10 ойда қандай натижа кўрсатди?

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот хизмати раҳбарлари билан 10 ойлик фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан вилоятда дебитор қарздорликни қисқартириш ва тўлов интизоми самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида бошқарма томонидан энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 1 трлн. 577,4 млрд. сўм қарздорлик ундирилди. 

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича 2019 йилнинг 10 ойи мобайнида ундирилган маблағларнинг вилоятлар кесимидаги улуши бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, Фарғона вилояти республика миқёсида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан кейин 3-ўринда бораётганини кўришимиз мумкин. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, республика бўйича ундирилаётган тўловларнинг 10 фоиздан ортиғи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

  Бундан ташқари, анжуманда алимент ундирувлари борасида ҳам сезиларли натижаларга эришилаётгани ҳам алоҳида таъидланди.

Айтиб ўтиш керакки, алимент тўлови бўйича қарздор шахслар билан ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 2880 та оилалар яраштирилди.

Алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича доимий иш ўрнига эга бўлмаган қарздор фуқароларни ишга жойлаш ва шу орқали алимент пулларини ўз муддатида тўланишига эришиш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, 2019 йилнинг 10 ойи давомида 1292 та қарздорлар турли ишларга жойлаштирилди.

Шунингдек, ходимларнинг масъулиятини ошириш, улар томонидан номуносиб ва ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида  382 та профилактик тадбирлар, шу жумладан 443 нафар ходимлар билан индивидуал тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, мазкур тадбирда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва бюро фаолиятига ошкоралик берилишида бевосита яқиндан ёрдам кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ОАВ вакилларига бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Хусусан, “Рухсор” телерадиоканали бош муҳаррири М.Акбаров, “Ҳуқуқ дунёси” журнали муҳаррири М.Эркабоева, “Риштон 24” телеграмм канали блогери, “Водий 24.уз” интернет оммавий ахборот воситалари мухбири У.Қодиров ва Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси Б.Рахмонга расман ташаккурнома эълон қилинди.

Матбуот анжумани ниҳоясида иштирокиларга Бюро ходимларининг фаолияти билан шахсан танишишларига имкон яратиб берилди.

Шарҳлар

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди

21.09.2021, 11:51

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди.Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.Маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг...
МИБ: Фуқаролардан 7 ойда 37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди

06.08.2021, 18:19

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга...
МИБ бу йил ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпроқ "ишлади"

26.07.2021, 13:11

МИБда жорий йилда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан  6,3 трлн сўм ёки 2 баробарга ўсди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро...
"Суд қарори муҳокама этилмайди!" МИБ Тойлоқда одамлар уйларининг бузилаётганига изоҳ берди

05.05.2021, 17:32

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Тойлоқ туманида МИБ ва ИИБ ходимлари одамларни уйларини бузишаяпти" сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинганди.Мажбурий ижро бюроси  Самарқанд вилоят бошқармасининг маълум қилишича,  фуқаролик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1