1

Устав жамғармаси 5 миллион доллар бўлган KAMAZ ASIA LEASING” қўшма корхонаси ташкил этилди

ИҚТИСОДИЁТ 27.11.2019, 09:25
Устав жамғармаси 5 миллион доллар бўлган KAMAZ ASIA LEASING” қўшма корхонаси ташкил этилди

Куни кеча “UzAuto Trailer” компанияси “КАМАЗ” ИЧАЖ билан ҳамкорликда янги КАМАЗ автомобилларининг шассисини йиғиш линиясини расман ишга туширди. Тантанали маросим Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистон Республикасига ишчи ташрифи доирасида ўтказилди.

Тадбирни “UzAutoTrailer” МЧЖ ва “КАМАЗ” ИЧАЖ АЖ ўртасида “KAMAZ ASIA LEASING” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис ҳужжатларини имзолаш маросими давом эттирди.

Лизинг компаниясининг устав фонди 5 млн долларни ташкил қилади, унинг 2,5 млн. доллари Россия томонининг тўғридан-тўғри инвестициясидир.

Кутилишича, қўшма корхона “КАМАЗ” автомобилларини лизингга олиш бўйича “ягона дарча” режимида комплекс маҳсулот таклиф этади, унинг ичига суғурталаш, телематик жиҳозлар ўрнатиш ва бошқалар ҳам киради. Шунингдек, онлайн хизмат кўрсатиш ва садоқат дастури ишга туширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1