1

Оҳангарон туманига инвестор томонидан 14,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ киритилади

ИҚТИСОДИЁТ 27.11.2019, 10:09
Оҳангарон туманига инвестор томонидан 14,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ киритилади

Оҳангарон тумани ҳокими Абдувоҳид Турдибоев инвестицион лойиҳаларни ўрганиш жараёнида туманда амалга оширилаётган “Sardorkom” МЧЖ мева-сабзавот кластери ва «Tct cluster milk and meat» МЧЖ чорвачилик комплекси ҳамкори бўлган Муртаза Раҳматов билан учрашув ўтказди.

Инвестор сўнгги вақтда Ўзбекистонда амалга ошираётган инвестицон лойиҳалари хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, у Қуйичирчиқ туманига умумий қиймати 42 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб келган, Бухоро вилоятида кейинги йилда 1000 гектар ҳудудда боғ ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда инвестор 14 минг ишчига раҳбарлик қилмоқда, иш ҳакининг ўзи 50 млрд. сўмни ташкил қилади. 2 йил ичида ишчилар сони 17 мингга етиши кутилмоқда. Шунингдек, суҳбат жараёнида Муртаза Раҳматов юқори малакали кадрларга эҳтиёж мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда туман ҳудудидан инвесторга човачилик ва боғдорчилик учун ер майдонлари ажратилган ва у айни пайтда туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишламоқда. Лойиҳа доирасида чорва комплекси барпо этилиб, гўштни қайта ишлаш орқали ҳалол колбаса, сосиска, тушёнка ва бошқа маҳсулотлар ҳамда ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур ишларнинг биринчи босқичида инвестор томонидан 14,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ киритилади, Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1