АсосийJamiyat

Метрода свет ўчишига нима сабаб бўлган эди?

'Метрода свет ўчишига нима сабаб бўлган эди?'ning rasmi

Бугун, 27 ноябрь куни ижтимоий тармоқ ҳамда ахборот сайтларида электр энергияси билан боғлиқ муаммо туфайли Тошкент метросининг “Ўзбекистон” йўналишидаги “Ғафур Ғулом”, “Алишер Навоий” бекатларида ёритиш ускуналарида носозлик ҳамда эскалаторлар тўхтаб қолганлиги тўғрисида маълумот тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати бунинг сабабларини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бугун соат 10:42да Шайхонтоҳур туманида жойлашган   35 кВ “Шайхонтоҳур” подстанциядаги юқори кучланишли “Шайхонтоҳур 1” йўналишли кабель тармоғи шикастланиши натижасида қисқа муддатли узилиш бўлган ҳамда шу заҳоти автоматик равишда заҳирадаги кабель тармоғига уланган. Соат 10:43 да электр энергияси тўла қувват билан узатила бошланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун ТВ орқали жонли кўрсатилаётган сайлов дебати Тошкентда электр ўчгани сабаб узилиб қолган эди.

    Бошқа янгиликлар