1

Авиасозлар деҳқон бозори яқинида светофор қулаб тушди

ЖАМИЯТ 23.01.2015, 15:23
Авиасозлар деҳқон бозори яқинида светофор қулаб тушди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар» деҳқон бозорида (Кадышева) яқинида светофор қулаб тушди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».

Бу ҳақда Facebook’даги «Жамоатчилик назорати» гуруҳида кеча, 22 январь куни хабар қилинган. Ҳозирча светофорнинг қулашига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Хабар муаллифи бирор бир автомобиль ҳайдовчиси уриб юборган бўлса керак, деб тахмин қилган.

Foto: uz24.uz

Илова қилинган суратларда эса светофор ерга қулаб ётган бўлса-да, чироқлари ёниб турганини кўриш мумкин. Бу ҳолатга бошқа бир фойдаланучи «асосийси тик турибми, ётибми у ишлаб турганини» ҳазил тариқасида ёзиб қолдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1