АсосийJamiyat

Россия ИИВ олий таълим муассасаларида ўқишни истаганлар учун танлов қилинди

'Россия ИИВ олий таълим муассасаларида ўқишни истаганлар учун танлов қилинди'ning rasmi

ИИВ  томонидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига 2020/2021 ўқув йилида ўқишга юбориш учун танлов эълон қилди.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ёши 18 дан кичик ва  25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган номзодлардан иборат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида  ўқишга юборилади.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 ноябрь кунидан 2020 йилнинг 15 февраль кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Кадрлар бошқармаларида қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар