Қуритилган қовун бутун дунёга экспорт қилинади

ИҚТИСОДИЁТ 28.11.2019, 17:58
Қуритилган қовун бутун дунёга экспорт қилинади

Энди қуритилган қовунни Ўзбекистон бутун дунёга экспорт қилиши мумкин.

БМТнинг Европа Иттифоқи бўйича Иқтисодий комиссияси Ўзбекистон томонидан тақдим этилган қуритилган қовун стандартини қабул қилди. Бу ҳақда "Ўзстандарт" матбуот хизмати хабар берди.  

"Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК “Ўзстандарт” агентлиги билан хамкорликда ЕИИКга илк маротаба қуритилган қовуннинг халқаро бозор стандартини киритди ва бу стандарт расман комиссия томонидан қабул қилинди. 

Мазкур стандарт экспортчиларимизга қуритилган қовунни бутун дунёга экспорт қилишга имконят беради", - дейилади хабарда. 

Бундан буён ўзбекистонлик тадбиркорлар қуритилган қовун стандартини ўзининг ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиши мумкин. Экспорт қилинадиган қовун қоқи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • истеъмол қилишга тайёр бўлиши;
  • тоза, ёт жисмлардан холи бўлиши;
  • тирик зараркунанда ҳашоротлар ва уларнинг тухумларидан холи бўлиши;
  • ҳашоротлар фаолиятининг излари ҳам бўлмаслиги;
  • таркибида ранги бошқа жойидан фарқ қилувчи доғлар бўлмаслиги;
  • моғорлаш, чириш аломатлари бўлмаслиги;
  • намлик даражаси белгиланган миқдор чегарасида бўлиши;
  • маҳсулотга хос бўлмаган ҳид, таъм бўлмаслиги;
  • бироз туз, лимон кислота ёки консервантлар бўлиши мумкин;
  • транспортировка жараёнида ўз хусуситяларини йўқотмаслиги керак.

Айни пайтда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК муттахасислари “Ерёнғоқ” ва мошнинг халқаро бозор стандартлари устида иш олиб бормоқдалар. Стандартнинг батафсил нашри тадбиркорлар учун фойдаланишга “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1