1

Бутунжаҳон фаровонлик индекси: Ўзбекистон нечанчи поғонада?

ИҚТИСОДИЁТ 28.11.2019, 22:23
Теглар: фаровонлик индекси, Ўзбекистон
Бутунжаҳон фаровонлик индекси: Ўзбекистон нечанчи поғонада?

Янги бутунжаҳон фаровонлик индекси эълон қилинди. Legatum Prosperity Index’да Ўзбекистон 167 давлат орасидан 103 ўринни эгаллади.

Legatum Institute ташкилоти рўйхатни шакллантиришда 9 та омилга эътибор қаратган:
• Иқтисодиёт даражаси;
• Бизнес муҳити;
• Давлат бошқаруви;
• Шахсий эркинлик;
• Ижтимоий капитал;
• Хавфсизлик;
• Таълим;
• Соғлиқни сақлаш;
• Атроф-муҳит муҳофазаси.

Ўзбекистон ижтимоий капитал ва соғлиқни сақлаш соҳаларида яхши кўрсаткичларга эга (22 ҳамда 41-ўринда). Бироқ бошқа кўрсаткичларда анча орқада, айниқса, атроф-муҳит муҳофазасида ниҳоятда салбий кўрсаткич қайд этган (160-ўрин).

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон (68-ўрин), Қирғизистон (88-ўрин) бизга нисбатан яхшироқ поғонада. Туркманистон (108-ўрин) ва Тожикистон (114-ўрин) эса бироз қуйироқда.
Умумий рўйхатнинг дастлабки бешлигида Дания, Норвегия, Швецария, Швеция ҳамда Финландия ўрин эгалланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1