Наманганда 2019 йил 27 ноябрь куни соат 03:00ларда 1991 йилда туғилган М.Қурбонова таниши У.Каримовни пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, турмушидан ажрашган аёл Наманган шаҳри 5-кичик туман Умид маҳалласида таниш йигити билан спиртли ичимлик истеъмол қилади ва маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб қолиб, уйда бўлган ошхона пичоғи билан уни қасддан ўлдиради.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан М.Қурбоновага нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.