1

Андижонда одамларни салкам 100 минг долларга туширган "Артел"чилар устидан тергов бошланди

ЖИНОЯТ 29.11.2019, 23:18
Андижонда одамларни салкам 100 минг долларга туширган "Артел"чилар устидан тергов бошланди

2017 йилнинг октябрь ойидан 2019 йилнинг август ойига қадарли бўлган вақт оралиғида, Каимова Ханифа Вахабжан қизи фуқароларга ўзини “Артель” компаниясининг Андижон шаҳар ҳудудидаги дилери эканлигини айтиб одамларни чув туширган. Бу ҳақда darakchi.uz Бош прокуратура маълум қилди.

 Фирибгар янги қурилаётган шифохона, меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига кондиционерлар, телевизорлар, музлаткичлар таъминоти билан шуғулланаётганлигини, тадбиркорлигини ривожлантириш учун пул маблағи етмаётганлигини айтиб алдов йўли билан фуқаролардан пул ундиради.  Жами 8 нафар фуқародан 931.141.584 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Х.Каимовага нисбатан 13.11.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган. 

Шунча ишни қилиб қўйгани етмагандек,  дастлабки терговга келишдан ҳам бўйин товлайди. 21.11.2019 йил куни Х.Каимова дастлабки тергов органига келишдан бўйин товлаганлиги, у томонидан содир этилган жиноят ўта оғир турдаги жиноятлар туркумига кирганлиги, жиноят иши бўйича 8 нафар фуқарога моддий зарар етказилиб, моддий зарар қопланмаганлиги сабабли, Х.Каимовага нисбатан сиртдан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида вилоят прокуратурасига илтимоснома киритилган. Ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чорасини қўллаш ҳақида 23.11.2019 йилда ажрим чиқарилган. 

Жиноят иши бўйича Х.Каимовага нисбатан қидирув йиғма жилди юритиш учун қидирув эълон қилиш қарори ва тўпланган ҳужжатлар ЖҚБга юборилган. 

Интернетнинг “Fasebook” ижтимоий тармоғида тарқалган Қурбонов Сардорни мурожаатида, вилоят прокуратураси 16-бўлим ўринбосари томонидан “заказ” асосида Х.Каимовага сиртдан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги ва қидирув эълон қилинганлиги кўрсатилган бўлса-да, жиноят иши бўйича Х.Каимова дастлабки терговга келмаганлиги, моддий зарар қопланмаганлиги ва у томонидан содир этилган жиноят ўта оғир турдаги жиноят ҳисобланганлиги сабабли терговчи М.Ахмаджонов томонидан ҳеч қандай босимларсиз вилоят прокуратурасига илтимоснома киритилган. 

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1