1

Тошкентда Германиянинг Siemens светофорлари ўрнатила бошлади

ЖАМИЯТ 26.01.2015, 09:00
Тошкентда Германиянинг Siemens светофорлари ўрнатила бошлади

Пойтахтдаги баъзи чорраҳалар Германиянинг Siemens компанияси томонидан ишлаб чиқарилган светофорлар билан жиҳозлана бошлади. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар берди деб ёзади daryo.uz.

Гуруҳ фойдаланувчиларидан бири ёзишича, бундай светофор биринчилардан бўлиб собиқ авиация институти ёнидаги чорраҳага ўрнатилган. Муаллиф далил сифатида воқеа жойидан олинган сурат билан бўлишган. Унда Siemens логотипи туширилган икки чироқли ясси светофорни кўриш мумкин. Изоҳлардан бирида аниқлик киритилишича, у пиёдалар учун мўлжалланган.

Постга фикр билдирганларнинг баъзилари янги светофорнинг соябонсиз эканлигидан норози бўлиб, унинг қуёш нурларидан ҳимояланмагани, шунинг учун кўпга чидамаслигини ёзган. Бошқа бир фойдаланувчи эса бундай светофорлар тузилишига кўра соябонга эҳтиёж сезмаслигини, тўғридан-тўғри қуёш нурлари улар учун хавфли эмаслигини таъкидлаган. Бундан ташқари, унинг ёзишича, улар кузатув камералари билан умумий тизимда бўлади.

Айримлар бундай Siemens светофорларини шаҳарнинг бошқа нуқталарида ҳам кўрганини қайд этиб, булар аввал эълон қилинган, Тошкентдаги 160 та чорраҳани тизимли кузатув камералари билан жиҳозлаш ишлари доирасида ўрнатилаётганини тахмин қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1