АсосийJamiyat

Қочиб юрган бухоролик алиментчи ота Зангиотада ушланди ва унга жазо тайинланди

'Қочиб юрган бухоролик алиментчи ота Зангиотада ушланди ва унга жазо тайинланди'ning rasmi

МИБ Олот тумани бўлими томонидан қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор алиментчи ота Қ.Акрамов Тошкент вилояти Зангиота тумани “Саховат” МФЙ “Туркистон” қишлоғида яшаётганлиги аниқланиб, ИИБ масъул ходимлари ҳамкорлигида ушланди ва МИБ Олот тумани бўлимига олиб келинди.  Бу ҳақда “darakchi.uz”га МИБ маълум қилмоқда.

Аниқланишича, Қ.Акрамов фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 25.02.2015 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Р.Шарипова фойдасига бир нафар вога етмаган фарзандининг моддий таъминоти  учун 35 ойдан ортиқ муддат давомида 17 663 715 сўмлик алимент тўловларини ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 03.11.2016 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун  25 ойдан ортиқ муддат давомида 12 592 898 сўмлик алимент тўловларини икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

  Олот туман маъмурий судининг 22.11.2019 йилдаги қарорига асосан Қ.Акрамов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси билан айбли деб топилиб, 15 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

    Бошқа янгиликлар