Қўшкўпирда фирибгар автомобиль олиб бериш эвазига фуқароларнинг 31,5 минг долларини ўзлаштирди

ЖИНОЯТ 02.12.2019, 12:13
Қўшкўпирда  фирибгар автомобиль олиб бериш эвазига фуқароларнинг 31,5 минг долларини ўзлаштирди

Қўшкўпирда фуқароларнинг 31 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Darakchi.uz нашрига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.И. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаролар Б.Б. ва И.С.ларнинг ишончига кириб уларни алдаб, 10 кун муддат ичида “Lasetti” русумли автомашина олиб бериш эвазига Б.Б.нинг 11 000 АҚШ долларини, турмуш ўртоғининг номида бўлган “Мaz fura” юк машинасининг ярим пулини берса, келгусида ушбу автомашина орқали ишлаб топилган даромадининг ярмини бериб бориш эвазига И.С. нинг 20 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1