my5
all

Ўзбекистондаги алоқа операторларидан бири ўз номини ўзгартирди

ИҚТИСОДИЁТ 02.12.2019, 15:37
1455
Ўзбекистондаги алоқа операторларидан бири ўз номини ўзгартирди

2 декабрь куни Тошкентда Mobiuz бредининг тақдимоти  бўлиб ўтди. UMS мобил оператори энди айнан шу ном остида фаолият юритади. 

Тақдимотда сўзга сўзга чиққан компания бош директори Собир Ариповнинг таъкидлашича, UMS брендининг ҳар томонлама таҳлили компания ўзининг узоқ муддатли стратегиясини рўёбга чиқариш учун трансформацияга эҳтиёж сезишини кўрсатган. Тадбирда янги ном остида фаолият кўрсатадиган оператор ўз мижозларига тақдим этадиган янги, замонавий хизмат турлари ҳақида ҳам маълумот берилди. 

UMS (Universal Mobile Systems) алоқа оператори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 июлдаги №208-сонли қарорига асосан ташкил этилганди. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимзида Ўзбекистонда 5 та мобил алоқа операторлари ҳамда 5 та симли телефон алоқаси хизмати фаолият кўрсатмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+38° небольшая облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49