Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси бош мураббийи оламдан ўтди

СПОРТ 02.12.2019, 19:29
Теглар: таъзия, бош мураббий
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси бош мураббийи оламдан ўтди

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг 4 карра жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлишига ҳисса қўшган бош мураббий Рустам Кариев 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабари хабар қилди.

Рустам Кариев 1951 йил 15 январда Сурхондарё вилоятида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий соҳада фаолият олиб борган ва капитан даражасигача кўтарилган.

1988 йилда эса Афғонистондаги жангларда жароҳатланиб, ногирон бўлиб қайтган собиқ ҳарбийлардан иборат “Матонат” ногирон-ампутантлар жамоасини тузади. 1998 йилда жамоанинг номи “Байналминал”га ўзгартирилди.

Шу вақт давомида “Байналминал” жамоаси 11 карра Росиия очиқ чемпионати ғолиби, кўп бора “Рождество кубоги”, икки карра МДҲ кубоги соҳибига айланган. Бундан ташқари, асосини “Байналминал” жамоаси аъзолари ташкил этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 карра жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритади.

Рустам Кариевнинг мамлакатда ногирон-ампутантлар спортини ривожлантириш йўлидаги хизматлари мамлакат томонидан муносиб рағбатлантирилган ҳолда “Дўстлик” ордени ва қатор юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1