Хитойликлар "Ўзбекистон GTL"да олиб борилаётган ишлар билан танишди

ИҚТИСОДИЁТ 02.12.2019, 21:53
Хитойликлар "Ўзбекистон GTL"да олиб борилаётган ишлар билан танишди

Ўзбекистон томони таклифига кўра Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) раисининг муовини Ли Ютинг хоним билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ маълум қилмоқда.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ХДТБ томонидан молиялаштирилган инвестиция лойиҳалари, хусусан, "Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш" ва "Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестицион лойиҳалари муҳокама қилинди.

Делегация Ўзбекистондаги GTL заводининг қурилиш майдончасига ташриф буюриб, лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар билан танишди.

Ташриф давомида "Ўзбекистон GTL" МЧЖ вакиллари қурилиш-монтаж ишларининг бугунги ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этдилар. Шунингдек, томонлар "Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳаси доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Маълумот учун: ҳозирги кунда қурилиш майдонига 897 та 1,045 та (жами 85,8 фоиз) асбоб-ускуналар келиб тушган бўлиб, улардан 479 таси технологик зонага ўрнатилган (умумий оғирлиги 26,7 минг тонна ёки етказиб берилган ускуналар умумий ҳажмининг 54,0 фоизи). Фишера-Тропша реакторларининг тайёрлиги 98.6 фоизни ташкил этади. Фишера-Тропша реакторларининг гидро-синовлари якунланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1