АсосийSport

Равшан Эрматов Австралия - БАА учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Австралия ва БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боради. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

27 январь куни бўлиб ўтадиган учрашувда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ҳамда Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик рефери бунгача Осиё Кубоги-2015 баҳсларида учта учрашувда, жумладан мусобақанинг очилиш ўйини Австралия - Кувайт, 2-тур доирасида Қатар ва Эрон ҳамда 3-тур доирасидаги Япони ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни бошқарган эди.

    Бошқа янгиликлар