АсосийJinoyat

Тошкентда қидирувда бўлган жиноятчилар қўлга олинди

'Тошкентда қидирувда бўлган жиноятчилар қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жиноят содир этганликда гумонланувчилар қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида (“Фирибгарлик”) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган 35 ёшли Мўмина Ш. 23-ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинди. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасида (“Ўғрилик”) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган 45 ёшли Дмитрий Г. 24-ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Мирзо-Улуғбек тумани ҳудудида қўлга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар