1

Тошкент вилоятида TOYOTA PRADO автомобили олиб қочилди

ЖИНОЯТ 04.12.2019, 10:24
Тошкент вилоятида TOYOTA PRADO автомобили олиб қочилди

2019 йил 03 декабрь куни тахминан соат 13:15 ларда фуқаро 19 ёшли Ш.Т. Тошкент вилояти Тошкент туманида фуқаро 49 ёшли Б.Н. томонидан қаровсиз қолдирилган “TOYOTA PRADO” русумли транспорт воситасини эшиклари қулфланмаган ва ўт олдириш жойида калити қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, автомашинани бошқариб олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ш.Т. томонидан олиб қочилган “TOYOTA PRADO” русумли транспорт воситаси ички ишлар ходимлари томонидан техник соз ҳолатда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон чорраҳасида ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти автомашинангиздан тушаётганингизда транспорт воситасини эшикларини қулфлашингизни ва ўт олдириш жойида калитини қолдирмасликни сўрайди.



 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1