1

Тошкентдаги йирик бепул «автотураргоҳ» бутунлай ёпилади

ЖАМИЯТ 04.12.2019, 11:19
Тошкентдаги йирик бепул «автотураргоҳ» бутунлай ёпилади

Тошкент шаҳрининг Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасидаги чорраҳа ёнида жойлашган йирик бепул автотураргоҳ эртага, 4 декабрдан ёпилади, дея хабар беради “Хабар.уз”.

Асосан шу атрофдаги улкан офислар – Ucell, Mobiuz (ЮМС), Ипотека банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Бош почтамт ва бошқа ташкилотлар ходимларига тегишли мингга яқин автомобиллар турган бу автотураргоҳ бир неча ҳафта илгари ўраб олина бошланган эди. Энди эса у ерда «Диққат, хусусий ҳудуд. 2019 йил 4 декабрдан автомобилларнинг кириши тақиқланади» деган эълон осилган.

Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил аввал Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim şirketi» компанияси (Туркия Республикаси) ва «UzTur Investment and Development» МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси) томонидан Тошкент шаҳрида «Tashkent Central Park» кўп тармоқли комплекси қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланганди.

Тошкентнинг қоқ марказида барпо этилиши режалаштирилган беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ ва тижорат банки айнан ушбу бепул автотураргоҳ ўрнида қурилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1