1

Автобус салонида сигарет чекувчи ҳайдовчилар ишдан бўшатилади

ЖАМИЯТ 27.01.2015, 11:30
Автобус салонида сигарет чекувчи ҳайдовчилар ишдан бўшатилади

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Жамоат назорати” гуруҳида аъзолар томонидан автобус ҳайдовчиларининг салон ичида чекиши масаласи муҳокама қилинган деб ёзади kun.uz нашри.

Гуруҳ аъзолари охирги вақтларда ҳайдовчиларнинг салонда чекиши кўп бор учраётгани ва бу оддий ҳолга айланганидан шикоят қилиб, изоҳлар қолдиришган. Саҳифада ёзилишича, автобус ҳайдовчилари йўловчиларнинг эътирозларига бееътибор қараб келади.

uz24.uz нашри бу муаммо бўйича “Тошшаҳартрансхизмат”га мурожаат қилганида, ташкилот ходими автобус салонида чекиш Вазирлар Маҳкамаси қарори орқали тақиқлангани ҳақида маълум қилган. Бундан ташқари, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”да ҳам жамоат транспортида сигарет ва алкогол маҳсулотларини қабул қилиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Ташкилот ходимининг маълумот беришига кўра, “Тошшаҳартрансхизмат”га ҳайдовчиларнинг автобус салони ичида чекиши ҳоллари бўйича шикоятлар келиши кўпайган. У бундай шикоятларга сабаб бўлганларнинг огоҳлантиришлардан кейин ҳам иш вақтида чекишни давом эттирса, ишдан бўшатилишини билдирган.

Шундай ҳолатларга рўбарў келган йўловчиларга “Тошшаҳартрансхизмат”нинг ишонч телефонига (1062) қўнғироқ қилиши ва автобуснинг белгилари ҳақида хабар бериши тавсия қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1