1

"Олтин кабутар" танловининг ғолиблари аниқланди​ (фото)

ЖАМИЯТ 05.12.2019, 08:59
"Олтин кабутар" танловининг ғолиблари аниқланди​ (фото)

Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" саройида юртимизда илк марта ўтказилаётган "Олтин кабутар" ижодий танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ва гала-концерт бўлиб ўтди. 

Мазкур ижодий лойиҳа “Mening yurtim”, “Yoshlar” телеканаллари ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ушбу танловда телевидение, санъат ва маданият ҳамда кино соҳаси вакиллари тақдирланиши кўзда тутилган. 

“Олтин кабутар” танловида 2019 йилда самарали меҳнат қилган ижодкорлар кўплаб номинациялар бўйича тақдирланади.

“Олтинкабутар” ғолиблариниҳакамларҳайъатиэмас, балкитомошабинларнингўзи SMS орқалиовозберишйўлибилананиқлади. Бунинг учун иштирокчилар тегишли тартибда беш босқичда саралашдан ўтдилар.

Қайд этиш лозимки, танловнинг «Энг яхши кўрсатув» номинациясида “МенингЮртим”телеканалининг «Марказийстудия» кўрсатуви ғолиб бўлди, кўрсатув бошқаноминацияғолиблариданфарқлиравишдаэнг кўп овоз йиғишга муваффақ бўлди — 10 035 та.

Бундан ташқари танловда “Йилнинг энг яхши блогери” номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот билан @davletovuz канали муаллифи блогер Қобил Хидиров ғолиб деб топилди.

Шунингдек танловда “Энг яхши миллий сериал”, “Энг яхши актёр”, “Энг яхши видеоклип”, “Энг яхши эстрада хонандаси”, “Энг яхши телебошловчи”, “Энг яхши тележурналист”, “Энг яхши ток-шоу”, “Энг яхши саундтрек” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланган. 

Шунингдек, “Ўзбек санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун”, “Ўзбек телевидениеси ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Энг яхши мураббий” номинациясида танловнинг махсус мукофотлари топширилди. 

Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Энг яхши концерт дастури”, “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши бадиий фильм”, “Йил блогери”, “Йилнинг энг фаол ёши”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, “Йил инвестори”, “Йилнинг энг яхши ихтирочиси”, “Йилнинг энг яхши архитектори”, “Йилнинг энг яхши мақом ижрочиси”, “Йил рассоми”, “Йил шифокори”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” каби рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам тақдим этилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1