АсосийSport

Касильяс фаолиятини қаерда давом эттиради?

“Реал Мадрид” дарвозабони Икер Касильяс клуб билан шартномаси якунлангач, фаолиятини Американинг MLS лигасида давом эттириш истаги борлигини айтиб ўтди.

- “Реал Мадрид” рақиби бўладиган жамоага ҳеч қачон ўтмайман. Аммо, жадал суръатда ривожланаётган MLS лигасида ўз кучимни синаб кўришим мумкин, - Касильяс сўзларини келтиради The Wall Steet Joural.

Келаси мавсумдан MLS лигасида Рауль, Давид Вилья, Фрэнк Лэмпард каби футбол усталари тўп суришни бошлайдилар. “Мадридликлар” сафида 700 дан ортиқ учрашув ўтказган Икер Касильяс ҳам Америкага йўл олиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбоннинг “Реал” билан аламдаги шартномаси 2017 йилга қадар мўлжалланган.

SPORTS.uz

    Бошқа янгиликлар