АсосийJinoyat

Фарғонада “валютафуруш”ларга жазо тайинланди

'Фарғонада “валютафуруш”ларга жазо тайинланди'ning rasmi

Фарғона туманида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахсларга суд тегишли жазо тайинлади.

Ҳозирги вақтда республикамиз банк-молия соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, хорижий валюталарни айирбошлаш ва конвертация қилиш масалалари ҳал этилган бўлишига қарамай, афсуски, чет эл валюталарининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар ҳамон учраб турибди. Бу турдаги жиноятларга қарши курашиш борасида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатъий чоралар кўрилмоқда. 

С.О. ва Ш.А. олдиндан тил бириктириб, 2019 йил 20 май куни Фарғона тумани  Водил қишлоғида кўп миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда “харидор”га ўтказмоқчи бўлди. Махсус харидорга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ҳар бир доллари 8.458 сўм 16 тийин бўлган қиймати25.374.480 сўмлик 3000 АҚШ долларини ҳар бир долларини 8.550 сўмдан жами 25.650.000 ўтказишга келишиб, пулларни ўтказишган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.  3 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта қимматликлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Шунингдек, тадбир давомида Э.Р. номида бўлган ва унинг бошқарувидаги Дамас русумли автомашинадан 500 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, С.О. ва Ш.А.дан жами 500 АҚШ доллари миқдоридаги валюта қимматликлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур жиноят иши “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Хорижий валютани ноқонуний олди-сотди қилган С. О. ва Ш. А.га жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди томонидан тегишли жазо тайинланиб, ашёвий далил сифатида олинган пуллар давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

Фарруҳбек Абдураимов,

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди раиси

 

    Бошқа янгиликлар