1

Интернет тармоғидан фойдаланишда ёт ахборотлардан қандай ҳимояланамиз?

ЖАМИЯТ 06.12.2019, 17:18
Интернет тармоғидан фойдаланишда ёт ахборотлардан қандай ҳимояланамиз?

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) мутахассислари иштирокида “Интернетдан фойдаланишда киберхавфсизликка умумий ёндашув” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбирда ЕХҲТ мутахассислари ўзларининг киберхавфсизликни ривожлантириш бўйича маърузалари билан иштрок этди. Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот технологиялари коммуникацияси ва ҳарбий алоқа институти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Миллий гвардия ҳарбий-техник институти вакиллари ҳамда академия профессор-ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан қатнашишди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад, бугунги глобаллашув даврида интернет тармоғидан фойдаланишда, киберхавфсизлик ҳамда киберқуролнинг нечоғлик зарурлиги, турли хил ёт ахборотлар кириб келишини, жумладан мумкин бўлмаган маълумотларни ноқонуний олиш хавфсизлигини таъминлашдан иборат. 

Семинарда келажак режалар мухокама қилиниб, ЕХҲТ билан мамлакатимизнинг ҳарбий тизимидаги киберхавфсизлик бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Интернет тармоқларига “Ўта тажрибали хаккерлар”нинг қўли билан жойланаётган, турли хил ҳарбий-сиёсий маълумотларнинг хавфсизлигини такомиллаштириш ҳамда ахборот оламидаги янгиликлар дақиқа сайин кўпаяётган бир вақтда, тўғри ва нотўғри хабарларнинг олдини олиш бўйича таклифлар берилди ва маърузалар тингланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1