1

Генерал Қашқадарё халқининг ИИВ тизимига оид қизиқтирган саволларига жавоб берди

ЖАМИЯТ 06.12.2019, 17:25
Генерал Қашқадарё халқининг ИИВ тизимига оид қизиқтирган саволларига жавоб берди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов Қашқадарё вилоятидаги сафари давомида ички ишлар бошқармаси раҳбарлари билан биргаликда вилоятнинг Деҳқонобод, Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб туманларига ташриф буюриб, ходимлар ва фуқаролар билан учрашди.

Бўлиб ўтган учрашувларда А.Икрамов ишни ташкил этиш тартиблари, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ушбу йўналишлар бўйича ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Китоб туманидаги учрашув жараёнида генерал ИИБ ЙҲХБ нинг “Мингчинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканига ташриф буюрди. 

Ушбу маскан вилоятнинг Самарқанд вилояти билан чегарадош тоғли ҳудудида жойлашган. Бу масканда хизмат олиб боришнинг ўзига хос мураккабликлари бор. Булардан бири қишли-қировли кунларда “Тахтақорача” довон йўлини ҳам назорат қилишдан иборат. Тоғли ҳудуд бўлганлиги сабаб қишда бу ерларда қор кўп ёғади. Бу эса ходимлар зиммасидаги масъулиятни бир-неча баробарга оширади.

          Шу боис генерал-майор А.Икрамов айнан шу масканни кўздан кечирди. Масканда яратилган шарт-шароитларни бирма-бир ўрганиб чиқди. Бу ерда хизмат олиб бораётган ходимлар билан якка тартибда суҳбатлашди. Ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди.

          Қамаши туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносига ташриф буюрган вазир ўринбосари маскан олдида турган фуқаролар билан мулоқотга киришди. Самимий тарзда ўтган мулоқот чоғида генерал-майор А.Икрамов фуқароларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб қайтарди ҳамда улар билан ходимларнинг хизматлари тўғрисида фикрлашди.

          Навбатдаги манзил Яккабоғ тумани бўлди. Бу ерда вазир ўринбосари   “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуғофур Мусуров ва маҳалла профилактика инспектори лейтенант Баҳодир Бўриев билан амалга оширилаётган ишлар, маҳалладаги ҳолат, одамларнинг кайфиятлари тўғрисида суҳбатлашди. Фуқароларни қабул қилиш тартиблари билан қизиқди. Суҳбат жараёнида ҳосил бўлган хулосалар асосида тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар берди.

   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1