1

Ўзбекистон терма жамоаси Беларусга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

СПОРТ 07.12.2019, 12:32
Ўзбекистон терма жамоаси Беларусга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси 2020 йилнинг февраль ойида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида қатнашади.

Беларусь футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилинишича, «оқ қанотлилар» 23 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Аввалроқ Вадим Абрамов клублардаги футболчиларни безовта қилмаслик учун мартгача ўртоқлик ўйинлари белгиланмагани, бироқ клубларнинг қишки йиғинларида назорат ўйинлари ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида айтганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1