1

Қирғизистон Ўзбекистонга чорва ва картошка етказиб беради

ИҚТИСОДИЁТ 08.12.2019, 16:36
Теглар: Қирғизистон, чорва, картошка
Қирғизистон Ўзбекистонга чорва ва картошка етказиб беради

Қирғизистондан Ўзбекистонга чорва моллари ва картошка етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.

Хабарда айтилишича Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигидаги келишувга асосан республикамизга йирик ва майда шохли чорва моллари етказиб берилиши бошланган. Умумий суммаси 1,2 млн АҚШ доллари бўлган чорва моллари “Достук-автодорожный” назорат-ўтказиш пункти орқали етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, келишувга асосан Ўзбекистонга умумий суммаси 1 млн АҚШ долларига тенг бўлган картошка етказиб бериш ҳам йўлга қўйилди. Маълумотларга кўра яқин кунларда олма экспорти ҳам бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1