my5
all

Ўзбекистонлик ММА жангчиси UFCдаги иккинчи ғалабани қўлга киритди

СПОРТ 08.12.2019, 18:28
Теглар: ММА, ғалаба
1049
Ўзбекистонлик ММА жангчиси UFCдаги иккинчи ғалабани қўлга киритди

Маҳмуд Муродов бугун UFC ESPN 7 мусобақаси доирасида Вашингтондаги Capital One Arena (АҚШ) да бўлиб ўтган жангда АҚШлик Тревор Смит устидан ғалабани қўлга киритди.

Дастлабки дақиқалардан фаол курашни бошлаган Маҳмуд Муродов учрашув давомида устунлик қилди ва учинчи раундда америкалик жангчини нокаутга учратишди. Зарба жуда кучли чиқди, Тревор Смит бир муддат ўзини йўқотди. Ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик жангчини ғолиб деб топишди.

Шундай қилиб Маҳмуд Муродов UFCдаги ўзининг иккинчи ғалабасини нишонлади. У шу йилнинг сентябрь ойи охирида италиялик спортчи Алессио Де Кирико билан жангда биринчи ғалабасини қўлга киритган эди.

29 ёшли Маҳмуд Муродов ўз фаолиятини 2012 йилда бошлаган, турли ташкилотларда паст даражадаги жангларда қатнашган. 2019 йилда у энг нуфузли халқаро аралаш жанг ташкилоти UFC (Ultimate Fighting Championship) билан шартнома имзолади. Яқинда машҳур боксчи, жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан бирга тушган сурати Инстаграмда эълон қилингач М. Мурадов кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган. Флойд Мейвезер ўз постида ўзбекистонлик жангчини ММА тарихидаги энг яхши жангчи деб атаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4