АсосийJamiyat

Наманганлик аёл туғруқхона мудираси билан келишиб 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди

'Наманганлик аёл туғруқхона мудираси билан келишиб 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Т. 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди, дея хабар қилди "postda.uz".

Шу мақсадда аёл таниши, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси Н.Т. билан жиноий тил бириктирди. Натижада туғруқхона бўлими мудираси «Қурама» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси М.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғига М.Т. фарзандини 500 АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини айтади.

М.М. туман тиббиёт бирлашмасига 5500000 сўм пул олиб келиб, Н.Т.га 1500000 сўм ва чақалоқнинг онасига эса 2200000 сўм пул ҳамда умумий қиймати 500000 сўмлик кийимларни беради.

АЙни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар