1

Гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний сақлаган фуқаролар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 10.12.2019, 10:52
Гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний сақлаган фуқаролар қўлга олинди

Гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш факти бўйича икки нафар фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

7 декабрь куни тахминан соат 18.00 да Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида гумон уйғотган 32 ёшли муқаддам судланган Александр Ш. ва 38 ёшли муқаддам судланган Руслан Р.лар тўхтатилди. Текширув давомида уларнинг ёнидан жами 47,16 грамм “гашиш” топилди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1