Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, вилоят футбол федерацияси, вилоят спорт бошқармаси билан ҳамкорликда мини-футбол мусобақаси ташкил этилди.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари ходимлари ўртасидаги мусобақа Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтди.
Бир неча кун давом этган беллашувларда Зомин, Арнасой, Фориш ва Шароф Рашидов туман жамоалари мусобақага пухта ҳозирлик кўрганликларини кўрсатишди ва айнан ушбу жамоалар ҳал қилувчи ўйинларга қадар етиб келишди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Фориш туман бўлими Шароф Рашидов туманидаги ҳамкасбларидан пеналтилар сериясидан кейин устун келган бўлса, финал ўйинида зоминлик бюро ходимлари Арнасой туманига имконият қолдиришмади.
Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар ва номинация бўйича энг яхшилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.






